Тошкентда тунги мотохулиганларга қатъий чора кўрилди

Тошкентда тунги мотохулиганларга қатъий чора кўрилди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборотига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузган мотоҳайдовчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Жорий йилнинг 1 январь куни соат 01:30 атрофида Яшнобод туманида бир гуруҳ мотоциклчилар тунги кўчаларда хавфли манёврлар қилиб, қоидаларни қўпол равишда бузган. Янги йилни нишонлаш учун кўчага чиққан томошабинлар олдида улар атайин шов-шувли ҳаракатлар билан хавфсизликни хавф остига қўйган.

Ҳолат юзасидан тезкор-қидирув ишлари ўтказилиб, барча мотоҳайдовчиларнинг шахси аниқланган. Қоидабузарларга тегишли транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиб, ҳайдовчиларга маъмурий жаза қўлланган. Шунингдек, улар билан профилактик суҳбат ҳам ўтказилган

Дўстларингизга ҳам юборинг: