Трамп қўлга олинган Венесуэла етакчисининг илк фотосуратини эълон қилди (Фотофакт)
Дональд Трамп дунё жамоатчилигининг диққат марказига тушган “тарихий” фотосуратни оммага тақдим этди. Тасвирда Николас Мадуро тиббий ниқоб ва махсус қулоқчинларда, қўриқчилар кузатуви остида USS Iwo Jima десант кемаси бортида акс этган.

Маълумотларга кўра, Венесуэланинг собиқ раҳбари рафиқаси билан биргаликда трибунал олдида жавоб бериш учун АҚШга олиб кетилмоқда.
Мазкур суд жараёни юқори сиёсий ва ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлиб, иш Нью-Йорк Жанубий округ судида кўриб чиқилади. Иш доирасида қўйилаётган айбловларнинг ўта оғирлигини инобатга олган ҳолда, экспертлар Мадурога нисбатан энг оғир жазо чораси қўлланилиши мумкинлигини истисно этмаяптилар.
АҚШ Президенти Венесуэлада амалга оширилган ҳарбий операцияни юқори баҳолаб, уни «ҳайратланарли ва мислсиз» деб атади. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бугунги кунда дунёнинг ҳеч бир давлати бундай мураккабликдаги ва юқори даражадаги стратегик амалиётни ўтказиш имкониятига эга эмас.
