АҚШнинг Венесуэлага ҳужуми ортида нима турибди?

АҚШнинг Венесуэлага ҳужуми ортида нима турибди?

Кўпчилик таҳлилчиларга кўра, асосий сабаб — нефть. Венесуэла дунёдаги энг катта тасдиқланган нефть заҳираларига эга давлат ҳисобланади. Айрим баҳоларга кўра, бу заҳиралар глобал нефть ҳажмининг тахминан 16 фоизини ташкил этади. Шу боис Венесуэладаги ҳар қандай ҳарбий-сиёсий беқарорлик дунё энергетика бозорига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади.

🌍 Дунё бўйича энг катта нефть заҳираларига эга давлатлар:
Венесуэла — 303,8 млрд баррель, Саудия Арабистони — 297,5 млрд, Канада — 168,1 млрд, Эрон — 157,8 млрд, Ироқ — 145,0 млрд, Россия — 107,8 млрд, Кувайт — 101,5 млрд, БАА — 97,8 млрд, АҚШ — 68,8 млрд, Ливия — 48,4 млрд.

Шу нуқтаи назардан қаралганда, Венесуэладаги вазият фақат бир мамлакат тақдири эмас, балки жаҳон нефть бозори ва геосиёсат масаласи ҳамдир.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: