Германия АҚШнинг Венесуэладаги амалиёти Украина бўйича далилларни заифлаштиришини айтди

Германия АҚШнинг Венесуэладаги амалиёти Украина бўйича далилларни заифлаштиришини айтди

Қўшма Штатларнинг Венесуэладаги операцияси Россиянинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши мандатисиз Украинадаги вазиятга аралашувига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақидаги далилларни шубҳа остига қўяди.

Бу ҳақда хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси раиси вазифасини бажарувчи Волфганг Ишингер Вашингтоннинг ҳаракатларига изоҳ берар экан, маълум қилди.

«Агар АҚШ ҳозир Венесуэладаги вазиятга БМТ мандатисиз аралашаётган бўлса, унда Россия БМТ Хавфсизлик кенгашини чақирмасдан Украинадаги вазиятга ҳеч қандай тарзда аралаша олмаслиги ҳақидаги аргумент ўзининг сиёсий ва халқаро-ҳуқуқий аҳамиятини йўқотади, шундай эмасми?» – деб ёзди Ишингер Х ижтимоий тармоғида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: