«Нефтчи» ЕЧЛ иштирокчисига қарши майдонга тушади

«Нефтчи» ЕЧЛ иштирокчисига қарши майдонга тушади

Анталиядаги мавсумолдидан йиғин доирасида «Нефтчи» жамоаси илк назорат учрашувини Озарбайжоннинг амалдаги чемпиони — «Қарабоғ» ФКга қарши ўтказади.

«Қарабоғ» клуби ҳозирда УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этиб, Европа майдонларида юқори савияда ўйин намойиш этиб келмоқда.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Қарабоғ» ФК (Озарбайжон)
12-январь. Анталия, Туркия. 16:00

Ушбу баҳс «Нефтчи» учун янги мавсум олдидан муҳим синовлардан бири бўлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: