Ўзбекистонда тайёр таом етказиб бериш нархи қанчага ошди?

Ўзбекистонда тайёр таом етказиб бериш нархи қанчага ошди?

Ўзбекистонда тайёр овқатни етказиб бериш хизматлари нархи 2025 йил ноябр якунларига кўра ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 6,4%га қимматлашди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларида келтирилган.

Шу билан бирга, 2025 йил ноябр ойида етказиб бериш қиймати октябр билан солиштирилганда 0,5%га ошгани қайд этилди.

Мутахассислар нархлар ўсиши умумий овқатланиш сегментининг етказиб бериш билан ишлаётган қисмида кузатилаётганини билдиради. Статистика идорасига кўра, бунга логистика харажатлари ва кундалик операцион сарф-харажатлар каби хизмат кўрсатиш билан боғлиқ умумий омилларнинг қимматлашуви сабаб бўлмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: