Тошкентда аянчли йўл транспорт ҳодисаси рўй берди (видео)

Тошкентда аянчли йўл транспорт ҳодисаси рўй берди (видео)

Тошкентда ҳайдовчи Махтумқули кўчасида пиёдани уриб кетиб воқеа жойидан қочиб кетди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, 31 декабрь куни соат 22:00 атрофида Махтумқули кўчасида Chevrolet Lacetti автомашинасини бошқариб келаётган, 2005 йилда туғилган Ж.Р. пиёдалар йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган 1991 йилда туғилган Й.Н.ни уриб кетган.

Марҳум аёлдан икки нафар вояга етмаган фарзанд қолган.

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Дўстларингизга ҳам юборинг: