Бойсундаги “M-25” конида ер юзасига нефть суюқлиги оқиб чиқди
Ҳолат декабрь ойи охирида бошланган. Суюқлик тарқалмаслиги учун ҳудуд атрофида ва сой ўзани бўйлаб қўшимча ҳимоя ҳовузлари барпо этилган.
“Барча ишлар амалдаги саноат ва экологик хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда олиб борилмоқда. Нефт суюқлиги намунаси бўйича таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Унинг натижаларига асосан қайта ишлаш имкониятлари ўрганилади, геологик тадқиқотлар эса давом этмоқда”, дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.
Қайд этилишича, нефть суюқлиги жиловланган, дастлабки кунларда каналга оққан моддани тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
