Ўзбекистонликлар Грузияга киришда энди тиббий суғурта тақдим этиши шарт

Ўзбекистонликлар Грузияга киришда энди тиббий суғурта тақдим этиши шарт

2026 йил 1 январдан бошлаб Грузияга кираётган барча хорижий фуқаролар тиббий суғурта полисига эга бўлиши керак. Бу ҳақда Uzbekistan Airways авиакомпанияси эслатди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Суғурта полисисиз мамлакатга киришга рухсат берилмайди. Талабга амал қилмаганлар учун 300 лари (тахминан 1,3 млн сўм) миқдорида жарима белгиланган.

Полис инглиз ёки грузин тилида расмийлаштирилган бўлиши ва Грузияда қолишнинг бутун муддати давомида амал қилиши лозим. Минимал суғурта қоплови шошилинч амбулатор ёрдам учун 5 минг доллар, шифохонада даволаниш учун эса 30 минг доллар этиб белгиланган. Бу қамров бахтсиз ҳодисалар, жароҳатлар, эвакуация ҳамда репатриацияни ҳам ўз ичига олади.

Тоґли ҳудудларга боришни режалаштирганлар учун қўшимча талаблар мавжуд. Суғурта ҳужжатини босма кўринишда ёки телефон орқали ўзингиз билан олиб юриш тавсия этилади — уни чегарадан ўтишда ҳам, мамлакат ичида ҳам текширишлари мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: