Бутун бошли «Сити» ҳимояси биргина Абдуқодир Ҳусановга қолиб кетмоқда
Ёшко Гвардиол катта болдир суягини синдириб олибди ва оператсия қилинар экан. Бу дегани камида 3-4 ой уни майдонда кўрмаймиз. Рубен Диашнинг мушакларидан жароҳати ҳам 1 ойча вақт олиши айтиляпти. Олдинроқ, Жон Стоунз жароҳати сабаб сафдан чиққанди. Натан Аке дегани бир кун ўйнаса, бир кун жароҳат олиб ётади.
Хуллас, бутун бошли «Сити» ҳимояси биргина Абдуқодир Ҳусановга қолиб кетмоқда, деб ёзмоқда Go Sport нашри. Бунинг натижасида «Сити» ҳақида ёзувчи пабликлар унга илтижо билан мурожаат қилишмоқда:
«Бизни охиригача олиб бор, оғайни» («Бизни қутқар» демоқчи).

