Ҳабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди
Англиянинг «Манчестер Сити» клуби UFC’нинг собиқ чемпиони доғистонлик Ҳабиб Нурмагомедовни клуб базасига таклиф қилди.
Ҳабиб Нурмагомедов «шаҳарликлар» базасида Абдуқодир Ҳусанов ва бошқа футболчилар билан учрашди. Учрашувдан сўнг Нурмагомедов Ҳусанов ҳақида ўзининг instagram’даги саҳифасига изоҳ ёзиб қолдирди.
«Шунчаки бир соатлик учрашувда бир оғиз сўз айтмадим. Аллоҳ сени паноҳида асрасин, биродар. Бутун Ўзбекистон халқи сенга катта умид боғламоқда. Бўшашма ва фақат олдинга юр,» – деб ёзган Нурмагомедов.
