Қўлга олинган Николас Мадуро кийган костюмга ўхшаш Nike Tech Fleece спорт костюми бестселлерга айланди
Бренд веб-сайтида фақатгина 3XL ўлчамлари қолган бўлиб, уларнинг нархи тахминан 200 долларни ташкил этади. ОАВ хабарларига кўра, Испаниянинг «Малорка» жамоаси футболчилари «Жирона»га қарши ўйиндан олдин майдонга Мадуроникига ўхшаш оч кулранг Нике спорт либосларида тушишган.
