Реал Мадрид – Барселона тўқнашувини кўрамизми? Испания суперкубогининг тўлиқ шарҳи (+Видео)
Испания Суперкубоги (Supercopa de España) сўнгги йилларда оддий “мавсум боши” мусобақси мақомидан чиқиб, испан футболи учун катта тижорий ва имидж лойиҳасига айланди. Турнирнинг Саудия Арабистонида ўтказилиши эса уни нафақат спорт, балки иқтисод, бошқарув, мухлислар манфаати томонидан янги босқичга чиқди. Одатдагидек мусобақада майдонда тўрт жамоа тўп суради, аммо саҳна ортида анча кўп “ўйинчилар” бор.
Турнир 2020 йилдан буён тўрт жамоали мини-мусобақа кўринишида ўтказиляпти: икки ярим финал ва битта финал, барчаси қисқа муддатда, бир шаҳарда. Бу модел аввалги “икки жамоа — икки ўйин” анъанасидан кескин фарқ қилади ва маҳсулот сифатида (телевизион контент, реклама, билет, спонсор) анча “сотиладиган” формат ҳисобланади.
2026 йилги Суперкуб ҳам шу “финал-фоур” тамойилида ўтади: ярим финаллар 7–8 январь, финал 11 январь кунлари Жиддада режалаштирилгани расман эълон қилинган.
Одатда икки ўрин Ла Лиганинг 1–2-ўрин эгаларига, икки ўрин Кубок финалчиларига берилади. Аммо баъзан лига топ-2 жамоалари Кубок финалига ҳам чиқиб қолса, бўш ўринлар лига 3–4-ўринларига “ўтиб кетади”.
Форматнинг қисқариши “сенсацияга жой”ни ҳам оширади. Икки ўйинли дуэлда фаворит хатосини тузатиш имкони бўлса, бир ўйинлик ярим финалда бундай имкон кам. Шу боис Суперкубда баъзан лигага нисбатан бошқача сценарийлар чиқиши — тасодиф эмас.
Суперкубнинг Саудияда ўтказилиши ортида асосий драйвер — молиявий келишув ва глобал аудитория учун “ивент” яратиш. Саудия томони кенгайтирилган Суперкубни қабул қилиш учун ҳисоботларда келтирилганидек, катта пакет тўловлари ҳақида ёзган (уч йиллик пакет 120 млн евро атрофида деган маълумот келтирилади).
Саноат нашрлари ва спорт-бизнес ОАВлари эса йиллик тўловлар “40 млн евро атрофида” деган кўрсаткичларни тилга олади ва ҳатто келишувни 2029дан кейин ҳам узайтириш музокаралари ҳақида хабарлар бор.
Суперкубни Саудияга олиб чиқишда энг кўп танқид қилинадиган нуқта — испан мухлисининг “жойида кўриш” ҳуқуқи. 2022 йилда Reuters айнан шу қарама-қаршиликни ёритган: айрим футболчилар ва муҳит вакиллари қарорни пул устуворлиги билан изоҳлаб, мухлислар манфаати иккинчи ўринга тушаётганини таъкидлаган.
Шу билан бирга, RFEF расмий баёнотларида турнирнинг Жиддада ўтиши аудитория ва иштирокчилар сони, стадион тўлиши каби кўрсаткичлар билан асосланади (масалан, 60 мингдан ортиқ томошабин ҳақида ҳам эслатилади). Бир томонда — маҳаллий анъана ва ички мухлисга яқинлик (Испанияда ўтса, саёҳат харажати, вақт ва логистика муаммоси камаяди). Иккинчи томонда — тижорий реаллик: федерация ва клублар молиявий жиҳатдан кучаяди, айниқса қисқа турнир катта PR ва контрактлар билан боғланади.
Кўп клублар Суперкубни “мавсумдаги биринчи трофей” сифатида психологик трамплин деб кўради: жамоа январь ойида соврин ютиб олса, кейинги мақсадлар — лига ва Кубок учун ишонч ва темп пайдо бўлади. Айрим клуб ичи баёнотлари ҳам турнирни “катта старт” сифатида кўрсатади.
2029 лигача гача бўлган давр ва ҳатто 2034гача узайтириш ҳақида гап-сўзлар борлиги спорт-бизнес майдонида аллақачон муҳокама қилинмоқда. Бир вақтнинг ўзида, оммавий босим (мухлислар, футболчилар, ҳуқуқ ташкилотлари), суд-терговлар ва сиёсий конъюнктура келишувнинг узоқ умрига таъсир қилади.
Испания Суперкубоги бугун “уч кунлик футбол байрами”дан кўра каттароқ ҳодиса: у испан футболи иқтисодиёти, глобал маркетинг, федерация бошқаруви ва қийматлар ҳақидаги баҳсларни бир нуқтага жамлайди.
Мавзуга қайтсак. Жорий йилги Испания Суперкубоги ҳам анъанага айланган тўрт жамоали финал-фоур форматида ўтказилади. Турнир Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ташкил этилади ва қисқа вақт ичида учта ҳал қилувчи ўйинни ўз ичига олади. Бу эса ҳар бир матчни деярли финал даражасидаги аҳамиятга эга қилади.
Одатда, Суперкуб ярим финал жуфтликлари спорт тамойили билан шакллантирилади, аммо шу билан бирга тижорий ва телевизион манфаатлар ҳам инобатга олинади. Шу сабабли сўнгги йилларда ярим финалларда қуйидаги грандлар иштирок этиб келмоқда:
- Реал Мадрид
- Барcелона
- Атлетико Мадрид
- Атлетик Билбао
Бу жамоаларнинг деярли ҳар қандай комбинацияси катта қизиқиш уйғотади, аммо айниқса El Clásico (Реал Мадрид – Барселона) ярим финалда тўқнаш келиб қолса, турнирнинг тижорий ва ахборот қиймати кескин ошиб кетади.
Ярим финаллар — жадвал (саудия вақти ва Тошкент вақти билан)
1-ярим финал
Жамоалар:
ФC Барcелона – Атлетиc Билбао
Сана: 7 январь 2026 йил
Стадион: Қирол Абдуллоҳ спорт сити стадиони (Alinma Stadium), Жидда, Саудия Арабистонидаги асосий ареналардан бири. Ўйин Тошкент вақти билан 7 январдан 8 январга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.
2-ярим финал
Жамоалар:
Реал Мадрид – Атлетико Мадрид
Сана: 8 январь 2026 йил
Стадион: Қирол Абдуллоҳ спорт сити стадиони (Alinma Stadium), Жидда, Саудия Арабистонидаги асосий ареналардан бири. Ўйин Тошкент вақти билан 7 январдан 8 январга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.
Қирол Абдуллоҳ спорт сити стадиони замонавий арена бўлиб, Жиддада жойлашган. Турнирнинг барча учта учрашуви (икки ярим финал ва финал) айнан шу стадионда ўтказилади. Унинг қамрови 60,000+ томошабин атрофида.
Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубоги амалдаги чемпион — Барселона, у ўтган мавсум финалида Реал Мадридни 5:2 ҳисобида йирик мағлубиятга учратган.
