«Реал Мадрид» мухлилслари учун нохуш хабар

«Реал Мадрид» мухлилслари учун нохуш хабар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе тизза бўғимидаги жароҳат сабаб Испания Суперкубоги ўйинларида иштирок этмайди.
Бу ҳақда AS нашри хабар берди. Франциялик форвард Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Испания Суперкубогини ўтказиб юборади. Бунга сабаб — аввалроқ олинган чап оёқ тиззасидаги боғламлар чўзилиши билан боғлиқ жароҳат. Клубнинг тиббий штаби хавф-хатарларни истисно қилган ҳолда, футболчини тўлиқ соғайишга қаратилган консерватив даволаш усулини танлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: