Тошкент шаҳар ИИББ ҳаж ва умра зиёратлари билан боғлиқ фирибгарликлардан огоҳлантирди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳаж ва умра зиёратлари билан боғлиқ фирибгарликлардан огоҳлантирди

Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларни ҳаж ва умра зиёратлари билан боғлиқ фирибгарликлардан огоҳлантирди.

Қайд этилишича, тарғибот тадбирларига қарамай, фуқароларнинг фирибгарларга ишониб қолган ҳолатлари кузатилган. Ҳаж ва умра тадбирларини ноқонуний тарзда ташкил этаётганларга нисбатан эса тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.

Ҳаж сафарлари фақат давлат томонидан белгиланган тартиб асосида ташкил этилади. Умра зиёратига юборишда эса махсус лицензияга эга бўлган расмий турфирмаларгина иштирок этиши мумкин.

Тасодифий шахсларга, ижтимоий тармоқлардаги шубҳали эълонларга ишонмаслик, зиёрат сафарларига оид барча маълумотларни расмий манбалар орқали олиш тавсия қилинди.

Дин ишлари бўйича қўмита томонидан умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияни қўлга киритган турфирмалар рўйхати эълон қилинган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: