Трамп Россияга қарши янги санкциялар жорий этадими?

Трамп Россияга қарши янги санкциялар жорий этадими?

Трамп Россияга қарши янги санкциялар жорий этиш имконияти муҳокама қилинаётганини маълум қилди.

Журналистлардан бири «Оқ уйда Москвага қарши янги санкциялар жорий этиш имконияти муҳокама қилиняптими?», деган саволни берди. «Биз буни ҳар куни муҳокама қиламиз… Бу ҳақда гапириб бермайсанми?», — деди Доналд Трамп ёнидаги республикачи сенатор Линдси Грэмга мурожаат қилиб.

Сенатор ўз навбатида, Украинада тинчлик “Путиннинг мижозлари”га нисбатан “божлар таҳдиди” остида таъминланишини билдирди. Грэм октябрда Трамп Россиянинг йирик нефт комоанияларига қарши санкциялар жорий этганини, аммо Москвада ҳали ҳам “85 та ҳомий” борлигини эслатди.

Грэмнинг фикрича, Трамп божлар жорий этганидан кейин Ҳиндистоннинг Россиядан нефт харидини камайтиргани каби “бу режа ишлайди”. Президент сенаторнинг сўзларига қўшилиб, Россия иқтисодиёти ҳозир “жудаям ёмон ҳолатда” эканини таъкидлади.

АҚШ сиёсий доираларида бир неча ойдан бери муҳокама қилинаётган санкциялар тўғрисидаги қонунда президент Доналд Трампга Россия нефти, гази ва уранини сотиб оладиган мамлакатлар маҳсулотларига 500 фоизгача божлар жорий этиш имконини бериши кўзда тутилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: