Намойишчилар Эронда иккинчи шаҳарни эгаллаб олишди – Fox News
Оммавий намойишчилар мамлакат ғарбидаги Абданан ва Малекшаҳи туманларини ўз назоратларига олишди. Норозиликлар 27 вилоятдаги камида 92 та шаҳарга тарқалди, жами 285 та норозилик намойиши қайд этилди.
Шунингдек, қуйидагилар ҳақида хабар берилган:
— Полиция оммавий равишда намойишчилар томонига ўтмоқда.
— Барча маъмурий бинолар эгаллаб олинди ва янги маъмурият тузилмоқда.
— Намойишчилар шаҳарлардаги кўчаларнинг номларини ўзгартирмоқда; баъзиларига Доналд Трамп номи берилган.
— Айни пайтда, АҚШ Давлат департаменти адолатга бўлган ёрқин умидни сақлаб қолган эронликларнинг жасорати ва қатъиятини мақтамоқда.
Бироқ, Тасним хабарига кўра, Эрон Ғарб оммавий ахборот воситаларининг намойишчилар томонидан Малекшаҳи тумани ва Абданан шаҳри эгаллаб олингани ҳақидаги хабарларини рад этди.
