Ўзбекистон U-23 Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон U-23 Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади

Равшан Ҳайдаров шогирдлари Ливанни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақадаги дастлабки 3 очкони қўлга киритди.

Учрашувда ҳисобни Амирбек Саидов очган бўлса, Равшан Хайруллаев орадаги фарқни иккитага оширди, учинчи тўпни Сардор Баҳромов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Ливан терма жамоаси 65 ва 90+5-дақиқаларда гол уриб, ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди, бироқ ўзбекистонликлар ғалабали натижани сақлаб қолишди.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси навбатдаги ўйинини 10 январь куни Эронга қарши ўтказади. Учрашув 19:00 да бошланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: