Роналду «Ан-Наср» «Реал» футболчисини олиб келишини истамоқда

Роналду «Ан-Наср» «Реал» футболчисини олиб келишини истамоқда

Криштиану Роналду «Ан-Наср»нинг таркибни кучайтириш ишларида фаол иштирок этмоқда.

Fichajes портали хабарига кўра, 40 ёшли футбол юлдузи «Ан-Наср»ни «Реал» ҳимоячиси Антонио Рюдигерни ўз сафига қўшиб олишга чақирган. Криштианунинг фикрича, Рюдигер билан жамоанинг ўйин сифати юқорироқ бўлади.

Антонио Рюдигернинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Демак, Рюдигер ҳозирданоқ хориж клублари билан бемалол музокара олиб бориш ҳуқуқига эга. Немис ҳатто ёзга олдиндан шартнома тузиши мумкин.

Март ойида Антонио Рюдигер 33 ёшга тўлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: