Йўлнинг қатнов қисмида ўзаро жанжаллашган фуқоролар иши судга оширилди
Ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаролар йўлнинг қатнов қисмида ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалганди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 январь куни тахминан соат 19:00 ларда 1986 йилда туғилган А.А. ўзининг бошқарувчидаги Nexia-3 русумли автомашинада Шайхонтоҳур тумани Ислом Каримов кўчасида ҳаракатланаётган вақтида BYD русумли автомашина ҳайдовчиси билан ўзаро йўл талашган.
Натижада BYD русумли автомашина ҳайдовчиси 1982 йилда туғилган С.А. йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб, А.А. билан жамоат жойида – йўлнинг қатнов қисмида ўзаро урушиб, жамоат тартибини бузишган. Жанжал натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-модда (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган, дейилади хабарда.
