Asus компанияси янги смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатди
Asus 2026 йилда янги смартфон моделларини ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатишини эълон қилди. Аввалроқ Тайвандаги дистрибmюторлар етказиб бериш тўхташи ва бизнес 2025 йил 31 декабрдан ёпилиши мумкинлиги ҳақида хабар беришган эди. Бу ҳақда DigiTimes нашрига таяниб, 24 kg сайти хабар берди.
Бироқ, Asus бу маълумотга жавобан бозорда ишлашни давом эттиришини, аммо келгуси йилда янги маҳсулотларни тақдим этишни режалаштирмаганлигини айтди.
Компания шунингдек, илгари чиқарилган қурилмаларни тўлиқ қўллаб-қувватлашни кафолатлади. Хусусан, кафолат хизмати, таъмирлаш ва дастурий таъминотни янгилаш давом этади.
Asus смартфонлар бозорига 2000 йилларнинг бошларида кирди. Компаниянинг ZenFone линияси арзон нархи туфайли Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида кенг машҳур эди. Бироқ, Хитой брендлари томонидан рақобатнинг кучайиши Asusнинг бозордаги мавқеини заифлаштирди. 2018 йилда компания мобил йўналишда қайта қуришдан ўтди ва катта молиявий йўқотишларни бартараф этди. Шундан сўнг, Asus премиум сегмент учун ZenFone моделларига ва ўйинлар учун ROG Phone қурилмаларига устуворлик берди.
