Бугун Саудияда Испания дербиси бор. «Реал Мадрид»нинг имконияти қандай?
Бугун, 8 январь куни Испания Суперкубоги 1/2 финал босқичи доирасида «Атлетико» ва «Реал» ўзаро куч синашади. Старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 00:00 да янграйди.
Таҳлилчилар «Реал» ўйиннинг асосий вақтида ғалаба қозонишини 41,5 фоиз, «Атлетико»нинг ғалабаси 31,4 фоиз, асосий вақтда дуранг қайд этиши 27,1 фоиз эҳтимол билан тахмин қилмоқда. «Реал» Суперкубок финалига 54,5 фоиз эҳтимол билан чиқади, «Атлетико»нинг кейинги босқичга чиқиши 45,5 фоизга баҳоланмоқда.
Килиан Мбаппе жароҳати сабаб жамоасига ёрдам бера олмайди. У қайдномага киритилмади.
Куртуа, Лунин, Фран Гонсалес — Карвахал, Алба, Трент, Асенсио, Каррерас, Фран Гарсия, Рюдигер, Менди, Ҳейсен, Хименес — Беллингҳэм, Камавинга, Валверде, Чуамени, Гюлер, Себаллос, Тиаго — Винисиус, Родриго, Гонсало Гарсия, Мастантуоно.
