Ижтимоий тармоқларда 29 ёшли эркак итларни боқиб, сўйиб еб юбораётганлиги ҳақдаги хабарлар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда 29 ёшли эркак итларни боқиб, сўйиб еб юбораётганлиги ҳақдаги хабарлар тарқалди

Янгийўл туманида деб айтилаётган ҳодиса ҳақда турли видеолар пайдо бўлди. Айтилишича, 29 ёшли эркак итларни боқиб, сўйиб еб юрган.

Зооҳимоячиларнинг маълум қилишича, ушбу шахс ўз итларини, ҳатто кучукларни ҳам ўлдириб, барчасини видеога олиб, ижтимоий тармоқларда танишларига мақтаниб юборган. Эркакнинг онаси ва опа-синглиси бу ҳолатдан шок ҳолатида қолган. Ҳозирда зооҳимоячилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат тайёрламоқда.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат жиноят ҳисобланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: