«Ўзбекнефтгаз»нинг тўрт раҳбари лавозимдан кетди

«Ўзбекнефтгаз»нинг тўрт раҳбари лавозимдан кетди

Бугун 8 июн куни «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Абдуғани Сангинов раислигида ўтказилган танқидий йиғилишда йўл қўйилган жиддий камчиликлар сабаб Термиз, Жиззах, Мароқанд ва Кучлик нефть базалари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Расмий маълумотга кўра, йиғилишда нефть базалари раҳбарлари ҳамда масъул ходимлар иштирок этган. Унда нефть базалари фаолиятини соғломлаштириш, молиявий ва интизомий ҳолатни яхшилаш, солиқ юкини оптималлаштириш, ишчи-хизматчилар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш ҳамда ўртача иш ҳақини ошириш масалалари муҳокама қилинган.

«Йиғилишда аҳолига ҳалоллик, поклик ва очиқлик тамойиллари асосида хизмат кўрсатиш орқали сифатли нефть маҳсулотларини етказиб бериш устувор масалалар бўлиши лозимлиги таъкидланди», — деб ёзади матбуот котиби.

Дўстларингизга ҳам юборинг: