Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақда: Ҳимояда у энг юқори даражада (+ видеошарҳ)
Манчестер Сити бош мураббийи Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг «Брайтон»га қарши ўйинини юқори баҳолади.
– Макс билан тандемда ажойиб ўйин кўрсатишди. Ҳуса жуда зўр ўйнади; орқадан узун паслар билан бизга ёрдам берди. Ҳусанов бутун майдондаги кенгликни назорат қила олади, жуда тез. У ҳали улғайиб, янада жасурлашади ва жараёнга, ўйинга кўпроқ жалб этилади. Бу вақт масаласи. Ҳимояда у энг юқори даражада–, деган интервьюда жамоа бош мураббийи.
