“Иш топиб бериш учун нималар сўраб юбормаяпти…” хорижга ўқишга кетган қиз мусофирчилик қийинчиликлари ҳақда таъсирли воқеа айтиб берди (+Видео)
Ижтимоий тармоқларда Кореяда таҳсил олиш мақсадида бўлиб турган ўзбекистонлик ёш қиз видео мурожаат билан чиқди. Унда қиз аҳволи ҳақида очиқчасига сўзлаб, ўқиш билан бирга ҳалол қилиб, ўзини таъминлаш учун иш излаётганини айтган. Шу мақсадда у ижтимоий тармоқларда иш топиш истагини билдириб, пост жойлаганини таъкидлаган.
Қизнинг айтишича, кўплаб ватандошларимиз бу мурожаатга бефарқ қолмай, унга ёрдам қўлини чўзишга уринган, маслаҳат ва таклифлар берган.
Бироқ, афсуски, шу билан бирга айрим “эркак” деган номга мутлақо ярашмайдиган кимсалар ҳам топилгани иддао қилинмоқда. Қиз ўз мурожаатида улар томонидан иш топиб бериш баҳонасида номақбул, ахлоқ меъёрларига зид таклиф ва сўровлар юборилганини билдирган. Бундай ҳолатлар нафақат бир ёш қизга нисбатан ҳурматсизлик, балки умумий маънавий қадриятларимизга, асрлар давомида шаклланган ор-номус, иффат ва инсоф тушунчаларига соя солади.
