Пропан 8 кунда деярли 15%га қимматлади. Масъуллар эса жим!
Биржа савдоларида пропан нархи яна 615,9 минг сўмга ошиб, деярли 9,3 млн сўмга етди. Нархлар кескин ўсишда бўлса-да, савдо ҳажми 2 минг тоннадан ҳам ошмаяпти.
Йил бошидан бери, атиги 8 кун ичида, пропан нархи биржада қарийб 15%га қимматлади. Бу ўз навбатида шохобчалардаги чакана нархларга ҳам таъсир қилди:
➖ аввал: 6 100–6 200 сўм;
➖ ҳозир: 6 800–7 000 сўм.
Ёқилғи нархларининг тўхтовсиз ўсиши, метан узилишлари ва эҳтимолий сунъий дефицит ҳақида эса ҳалигача бирорта ҳам расмий идора — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ёки Рақобат қўмитаси — муносабат билдиргани йўқ.
