Қора денгизда Россия “соя флоти” нефт танкерига дрон ҳужуми уюштирилди

Қора денгизда Россия “соя флоти” нефт танкерига дрон ҳужуми уюштирилди

“Медуза”нинг хабар беришича, Туркия қирғоқлари яқинида учувчисиз аппарат ҳужуми оқибатида Палау байроғи остида сузиб келаётган Elbus нефт танкери зарар кўрган.

Ҳужумдан сўнг кема ҳалокат сигналини берган. Кема Туркиянинг Инеболу порти яқинига тортиб борилган. Ҳозирда кема етказилган зарар баҳоланишини кутган ҳолда шу ерда лангар ташлаб турибди.

Украина оммавий ахборот воситаларига кўра, Elbus Россиянинг “соя флоти”га мансуб танкер бўлиб, нефт юклаш учун Новороссийск йўл олган. Россия ва Украина расмийлари ҳозирча ҳужумга изоҳ бермади.

2025 йил ноябр ойидан буён Украина томонидан Россиянинг “соя флоти” танкерларига бир неча бор зарба берилгани ҳақида хабарлар тарқалган. Учта кема Қора денгизда, яна бири эса Ўрта ер денгизида ҳужумга учраган. Россия танкерлар ҳужумга учраши ортидан, “Украинани денгиздан узиб қўйиш” билан таҳдид қилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: