Украина дронлар ишлаб чиқариш қувватларининг бир қисмини Полшага кўчирмоқда
Бу ҳақда Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский TVP World’га берган интервюсида маълум қилди.
«Биз ҳозир Украинага ҳарбий ёрдамнинг 48-траншини топширяпмиз, Украина эса бунга жавобан дрон ишлаб чиқариш қувватларининг бир қисмини Полшага кўчирмоқда», — деди Полша ТИВ раҳбари.
Шунингдек, Сикорский Варшава Евроиттифоқ кредитларининг бир қисмини қуролланиш учун Украина билан қўшма лойиҳаларга йўналтиришини ҳам қўшимча қилди.
