Украина АҚШга ўзининг йирик литий лойиҳасини топширди

Украина АҚШга ўзининг йирик литий лойиҳасини топширди

The New York Times хабарига кўра, дастур инвесторларидан бири АҚШ президенти Доналд Трампнинг дўсти, миллиардер Роналд Лаудер тасарруфига ўтказилган.

Айни қарор Украина ҳукумат комиссияси томонидан қабул қилинган. Гарчи шартнома расмий тасдиқни Украина Вазирлар Маҳкамасидан олиши керак бўлса-да, амалдорлар унинг амалда аллақачон тузилганини маълум қилган.

Қайд этилишича, Роналд Лаудер Трамп билан талабалик йилларидан бери дўст бўлиб, айнан у ресурсларга бой Гренландияни сотиб олиш ғоясини таклиф қилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: