Буюк Британия мудофаа вазири Жон Ҳили Владимир Путинни қўлга олишни исташини айтди — “Страна”
Ҳили бу ҳақда Киевга ташрифи чоғида журналистнинг саволига жавобан айтди.
Журналист Буюк Британия мудофаа вазиридан «Агар сиз дунё давлатларидан бирининг етакчисини қўлга олиш имконига эга бўлсангиз, кимни танлардингиз?», деб сўради.
«Мен Путинни ҳибсга олардим ва уни қилган барча жиноятлари учун жавоб беришга мажбур қилардим», — дея жавоб берди Ҳили.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шунга ўхшаш савол Доналд Трампга ҳам берилган эди. АҚШ президенти эса, бунга ҳожат йўқлигини айтганди.
