Венесуэлада ҳокимият халқ қўлида — Делси Родригес
Мамлакат муваққат президенти Венесуэлада ташқи “бошқарувчи” йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас, деб таъкидлади.
Интервью чоғида у амалдаги ҳокимиятнинг қонунийлигини алоҳида урғу бериб, мамлакатда халқ манфаатларини ҳимоя қилаётган ҳукумат фаолият юритаётганини қайд этди.
“Бу ерга келиб, вазиятни мен назорат қиляпман, деб даъво қиладиган шахс бўлиши мумкин эмас. Бу ерда ҳукумат бор ва у халққа тегишли”, — деди Родригес.
