Винисиусни ўз сафида кўришни истаган АПЛ клуби бор

Винисиусни ўз сафида кўришни истаган АПЛ клуби бор

«Реал» ҳужумчиси Винисиус фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Fichajes нашри хабарига кўра, бразилиялик футболчига «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. Мадридликлар ўз футболчисини фақат 150 миллион евро атрофида сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.

Винисиус Жуниор 2018 йилда «Фламенго»дан 45 миллион евро эвазига «Реал»га ўтган эди. Унинг «қаймоқранглилар» билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. Ҳужумчи жорий мавсум Мадрид клуби сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Винисиуснинг нархини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: