Яна бир давлатда NAN болалар овқатлари савдоси тақиқланди

Яна бир давлатда NAN болалар овқатлари савдоси тақиқланди

Тожикистонда NAN бренди остида Nestlé болалар овқатларини сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланди, деб хабар беради NIAT Khovar.

Тожикистон Республикасининг Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаш ва савдо инспекцияси агентлиги маълумотига кўра, мазкур маҳсулотлар меъёрий талабларга жавоб бермайди. Шунинг учун уларни сотиш тўхтатилди ва маҳсулотлар қайтариб олиниши мумкин.

Фуқароларга маҳсулотлардан фойдаланмаслик ва агар уларни сотиб олган бўлса, уларни сотиб олинган жойига қайтариш тавсия этилади.

Тожикистон савдо инспекцияси ходимлари импорт қилувчи компания вакиллари билан биргаликда ҳозирда зарур чораларни кўрмоқда.

Аввалроқ Nestlé компаниясининг Қозоғистонда чекланган миқдордаги болалар овқатларини қайтариб олиши ҳақида хабар берилган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: