Кимлар машинада хавфсизлик камарини тақмаслик ҳуқуқига эга?

Кимлар машинада хавфсизлик камарини тақмаслик ҳуқуқига эга?

Хавфсизлик камари тақишдан озод этиладиган шахслар рўйхати тасдиқланди.

Соғлиқни сақлaш вазирининг янги буйруғи билан ( 2026 йил 13 январ) саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган шахслар рўйхати расман тасдиқланди.

Рўйхатга жами 20 турдаги касаллик ва ҳолатлар киритилган:

Жароҳатлар ва синишлар: ўмров, тўш суяги, елка камари, қовурғалар ва умуртқа поғонасининг синиши ҳолатларида.

Нафас олиш тизими: ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ва бронхиал астманинг IV босқичи, шунингдек, ўпканинг бир қисми ёки биттаси бутунлай олиб ташланган ҳолатлар.

Юрак-қон томир тизими: Сурункали юрак етишмовчилигининг III ва декомпенсация босқичи, оғир инфаркт ва ишемия ҳолатлари.

Жисмоний ҳолатлар: III даражали (морбид) семизлик (ТМИ 40 дан юқори).

Бўйи 150 сантиметрдан паст бўлган шахслар (нанизм).

Бу ҳуқуқдан фойдаланиш учун тиббиёт муассасаларидан махсус QR-кодли электрон маълумотнома олиш керак бўлади.

Одатда маълумотнома 1 йил муддатга берилади. Айрим ҳолатларда бу муддат ўзгариши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: