Эрон АҚШга ядровий дастури бўйича шарт қўйди

Эрон АҚШга ядровий дастури бўйича шарт қўйди

 

 

Агар санкциялар бекор қилинса, Эрон ўз ядровий дастуридан фақат тинч мақсадларда фойдаланилишини кафолатлайди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи маълум қилди.

 

Шу билан бирга, у Эрон баллистик ракеталар дастуридан воз кечиш масаласи муҳокама қилинмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мазкур дастур мамлакат хавфсизлиги ва мудофааси учун зарур.

 

Вазир, шунингдек, Эрон расмийлари норозилик намойишлари иштирокчиларини осиш орқали қатл қилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: