Қашқадарёда йирик газ қоидабузарлиги бўйича иш очилди
Қарши шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида “М.Ш.Қ.С.” МЧЖга қарашли кўп қаватли турар-жой биносида табиий газдан ўзбошимчалик билан, ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқлангани маълум қилинди. Текширув “Ўзенергоинспексия”нинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қоидабузарлик оқибатида 4 миллиард 90 миллион сўм миқдорида зарар етказилгани қайд этилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Қисқаси: “газ текинга эмас”, энди бу ишда ким ва қанчага “жавоб” беришини текширув ҳал қилади.
