АҚШ Давлат департаменти: Эрон АҚШ базаларига ҳужум қилса, “жуда кучли” зарба берилади
АҚШ Давлат департаменти Эрон Америка ҳарбий базаларига ҳужум қилган тақдирда жавоб зарбаси “жуда кучли” бўлишини билдирди.
Форс тилида эълон қилинган баёнотда айтилишича, Вашингтон Эрон Ислом Республикаси АҚШ базаларига ҳужум режаларини тайёрлаётгани ҳақидаги хабарлардан хабардор.
Баёнотда Президент Дональд Трампнинг барча вариантлар кучда қолиши ҳақидаги сўзлари эсга олинган ҳамда агар Эрон Америка объектларига ҳужум қилса, у “ўта қудратли куч”га дуч келишини таъкидланган.
“Биз буни аввал ҳам айтганмиз ва яна такрорлаймиз: Трамп билан ўйин ўйнаманг”, — дейилади баёнотда.
