Европа аллақачон Россия билан уруш ҳолатида
Бу ҳақда Латвия Марказий банки раҳбари ва Европа Марказий банки раҳбарларидан бири Мартинш Казакс Financial Times’га берган интервюсида айтиб ўтди.
«Биз уруш ҳолатида эмаслигимизни ўйлаш соддаликдир. Гарчи можаро бизнинг ҳудудимизда кечмаётган бўлса-да, киберҳужумлар доимий равишда содир бўлиб турибди. Биз Болтиқ денгизида сув ости кабелларининг саботаж қилинишини ва дронлар орқали ҳаво ҳудудининг бузилишини кўряпмиз», — деди Казакс.
