Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

 

Ўзгидромет маълумотига кўра, 19 январ куни республика ҳудудининг аксар қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда, хусусан Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий, Тошкент вилояти ҳамда Фарғона водийсида вақти-вақти билан бироз қор ёғиши мумкин. Баʼзи ҳудудларда туман тушади.

Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кунда 2–7° илиқ, тоғли ҳудудларда 0–5° совуқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда қор кўчиши ва йўлларда яхмалак ҳодисаси юзага келиш эҳтимоли сақланади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: