Дорихоналарда тиббий спирт ўрнига лосьон сотилгани аниқланди — Рақобат қўмитаси
Қўмита 20 та дорихонани «яширин харидор» усулида текшириб, уларнинг 25 фоизида харидорларга лосьон таклиф этилганини аниқлади.
Таъкидланишича, лосьон косметик маҳсулот бўлиб, тиббий спирт ўрнини босмайди.
Ҳолатлар юзасидан Фармацевтик маҳсулотлар хавфсизлиги марказига расмий хат юборилди.
