Ўзбекистон Дональд Трампнинг Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилади

Ўзбекистон Дональд Трампнинг Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилади

Шавкат Мирзиёев номига Доналд Трампдан Яқин Шарқда тинчликни мустаҳкамлаш ва можароларни ҳал этиш бўйича халқаро ташаббусга қўшилиш ҳақида расмий таклиф келиб тушди. Ташаббуснинг асосий мақсади янги халқаро тузилма — Тинчлик кенгашини тузишдан иборат.

Ўзбекистон Республикасига Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклиф этилди. Ўзбекистон раҳбари америкалик ҳамкасбига жавоб мактубини йўллаб, унда Ўзбекистон Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилишга тайёрлигини билдирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: