Эрон Ташқи ишлар вазири Жаҳон иқтисодий форумида иштирок этмайди
Эрон Ташқи ишлар вазирининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берилишича, Аббос Ароқчининг Давос шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форумидаги иштироки ташкилотчилар томонидан бекор қилинган.
Ароқчи форум ташкилотчилари ушбу қарорни АҚШ ва Исроилнинг сиёсий босими фонида қабул қилганини таъкидлаб, қарорни икки томонлама стандартларнинг намоён бўлиши ҳамда “интеллектуал банкротлик” деб таърифлаган.
