Гапиравериб-гапиравериб роса кўзларингни теккизиб олинглар!..
«Ман Сити» ва Абдуқодир Ҳусановни. Қайси ижтимоий тармоқни очманг, бирдан олдингиздан Ҳусановни фотаси чиқади. Тагида ёзилади, ундай қилди-бундай қилди. Кейин давомига видеони ҳам жойлаб қўйишаяпди. «Мана бизни Абдуқодир шамолдайин учиб бораяпди! Мана бизни Абдуқодир пўлатдан тўсиқ қўйди» ва ҳаказо ва ҳаказо. Кейин нима бўлди. «Ман Сити» шундай ўтирди-ю, «МЮ»дан жавобсиз икккита гол қабул қилиб олди. Бу ҳисобланганлари. У ёқда ҳали ҳисобланмаган учта гол бор… Яна бўлиши мумкин эди…
Худди шундай, ўтирсак ҳам, турсак ҳам Элдор билан Аббосни мақташга тушиб кетдик. Ана Туркия чемпионатини ёдираябди-куйдираяпди деб ҳамма ёққа жар солаяпмиз. Ваҳоланки, “Истанбул Башакшеҳир”ни “Фотиҳ Карагюмрбк”га қарши ўйинида Аббоснинг ўйини умуман чиқмади. Кўп ҳаракат қилди, кўп уринди. Аммо жуда ўхшаб кетмади. Элдорга эса…
Элдор тўпурарлар пойгаси етакчисилиги учун шу пайтгача “Трабзонспор” ҳужумчиси Поль Онуачу билан баҳслашиб келаётган эди. Туркия чемпионатига Англиянинг “Саугемптон” клубидан олиб келинган нигериялик легионер Африка Миллатлар лигасига кетгани боис, сўнгги учрашувларда қатнашгани йўқ ва табиийки кўрсаткичлари ҳам ўзгармаган.
Энди Шомуродов кўзлаётган “Олтин бутса”га бошқа даъвогар пайдо бўлди. Бразилиялик Талиска “Фенербаҳче”нинг асосий гол қуролига айланди. 2026 йилнинг биринчи ўйинидаёқ тажрибали тўпурар “Аланьяспор” дарвозасига бир жуфт тўп киритди ва тўпурарлар пойгасидаги голлари сонини 11 тага етказиб, иккинчи ўринда бораётган Поль Онуачу билан тенглашиб олди.
Шомуродовга мухлислик қилаётган футбол ишқибозлари учун хавотирли томони шундаки, Талиска бирданига кўп гол ура бошлади. Охирги учта учрашувда рақиблар дарвозасини беш бор ишғол қилди.
Элдор эса, барқарор тарзда асосан битта гол билан кифояланмоқда. Жорий мавсумда ҳужумчимиз фақат битта ўйинда дубль қайд этди. Янги рақобатчи Талиска эса, учта учрашувда иккитадан тўп киритган…
Шундай экан, футболчиларимизни кўз тегмайдиган қилиб мақтайлик, реклама қилайлик!
