Гапни қаранг. Соғинармиш!..
СССРни соғинувчилар аслида ўша даврдаги ҳаётни эмас, ўзларининг ёшлигини соғинади. Ёш, соғлом, кучли даврларини, ҳаёт бўлган ота-онаси ва яқинларини қўмсайди, холос…
«Совет тузуми бунчалар азиз эди? Совет ҳукумати
бунчалар қадрдон эди? КПСС бунчалар ардоєли эди?
— деди Ботир фирқа. — Масалан, совет тузумида…
ёшлигим қолди. Совет ҳукуматида… мартабам қолди.
КПССда… шавкатим қолди. Масалан, Сталин даврида…
дунё ёш эди, мен ёш эдим, кампирим ёш эди. Сталин
даврида… кампирим қиз эди! Сочлари тақимини ўрувчи
қиз эди. Сочлари тўлғониб юрувчи қиз эди. Ўримдан
қочган зулфлари бор қиз эди. Юзлари юз эмас… анор
эди! Сталин даврида… мен ошиқ эдим, кампирим
маъшуқ эди!»
Тоғай Муроднинг «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романидан.
Бахтиёр Ҳайдар.
