Суриядаги Шаддади қамоқхонасидан 1500 нафар маҳбус қочди
Улар ИШИД аъзоси бўлган, бу маълумотни Сурия Демократик кучлари (SDF) вакили Фарҳод Шамий тасдиқлаган, деб ёзади Rudaw нашри.
Аммо ҳукумат фақат 120 нафар маҳбус қочганини билдириб, SDF’ни уларни қасддан озод қилганликда айбламоқда.
Reuters хабарига кўра, уларнинг 81 нафари қўлга олинган, қидириш ишлари давом этмоқда.
