44 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан қайтарилди

44 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан қайтарилди

44 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан қайтарилди.

21 январь куни АҚШ ҳудудида ноқонуний бўлиб турган шахсларни депортация қилиш мақсадида ушбу давлатнинг ваколатли идоралари томонидан яна бир чартер рейси амалга оширилди.

Ушбу рейсда 44 нафар Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилди.

Чартер рейси АҚШнинг тегишли ҳукумат идоралари билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган бўлиб, унинг амалга оширилиши орқали Ўзбекистон фуқароларининг юртимизга хавфсиз ва ўз вақтида қайтарилиши таъминланди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир муҳим намунасидир. Юртимиз фуқароларининг ўзга давлатларда хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни Ватанига қайтариш борасидаги ҳамкорлик давом этмоқда, дейилади ТИВ хабарида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: