Блогер 5 млн доллар учун курашишга тайёр бўлган ўзбекистонликларни қидирмоқда

Блогер 5 млн доллар учун курашишга тайёр бўлган ўзбекистонликларни қидирмоқда

MrBeast янги шоуда 5 000 000 доллар учун курашишга тайёр бўлган ўзбекистонликларни қидирмоқда. Мистер Бист (MrBeast) «Beast Games» шоусининг 3-мавсуми учун кастинг эълон қилди. У махсус Ўзбекистондан иштирокчиларни қидирмоқда — ҳатто мамлакатимиз учун алоҳида реклама ҳам ишга туширилган.

Янги мавсум халқаро миқёсда ўтиши кутилмоқда: турли мамлакатлардан келган иштирокчилар 5 миллион долларлик мукофот жамғармаси учун ўзаро баҳслашадилар. Парвоз ва яшаш билан боғлиқ барча харажатларни MrBeast ўз зиммасига олади. Кастинг аллақачон очилган ва онлайн тарзда ўтказилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: