Ўзбекистон шоколад экспорти 3,3 минг тоннага етди

Ўзбекистон шоколад экспорти 3,3 минг тоннага етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январ–ноябр ойларида Ўзбекистон 24 та мамлакатга шоколад экспорт қилган. Етказиб беришлар умумий ҳажми 3,3 минг тоннани ташкил этиб, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга кўп.

Ҳисобот даврида шоколад экспортдан тушган даромад 8,7 млн доллар бўлди. Энг йирик харидор Озарбайжон бўлиб, у 633,1 тонна маҳсулот импорт қилган.

Шунингдек, Мўғулистон 433,7 тонна, Қозоғистон эса 368,8 тонна ўзбек шоколадини харид қилган. Энг катта импортёрлар бешлигидан Россия (365,2 тонна) ва Қирғизистон (360,3 тонна) ҳам жой олди.

Қолган хорижий бозорлар ҳиссасига яна 1,1 минг тонна маҳсулот тўғри келган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: