Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэни ўлдирган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди — NHK телеканали
Қотиллик собиқ ҳарбий денгизчи Тэцуя Ямагами томонидан 2022 йил 8 июль куни содир этилганди.
Тергов давомида Ямагами жиноятга қўл уриш сабабини Абэнинг “Бирлашув черкови”га алоқадорлигига ишонгани билан изоҳлаган.
Маълум бўлишича, Ямагамининг онаси ушбу диний ташкилот тарафдори бўлиб, деярли барча мол-мулкини черковга топширган.
